Сурхондарёдаги қадимий «Ҳайвонтепа» ва «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорликларининг айрим қисмлари бузиб юборилиши оқибатида 227,4 млрд сўм зарар етди. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги 157 та бинодаги мозаика ва паннолар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди ва давлат муҳофазаси олинди. «Газета.uz» уларнинг рўйхати ва манзилларини тақдим этади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.
Учта ҳудудда археологик ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Хусусан, V-VII асрларга оид Каттатепа ёдгорлиги молхона қуриш учун бузилган, Бадахшонтепа объекти экин майдонига айлантирилган ва Толмозортепа техника ёрдамида текислаб юборилган.
Моддий маданий мерос объекти жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этиш фуқароларга БҲМнинг 25 бараваригача (ҳозирда 8,25 млн сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.
Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорлигига жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилган. Уларда ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилган. Ёдгорликлар орасида энг катта зарар ўрта асрларга оид Тепа-9 объектига етган.
Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигига 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро 1 йилу 7 ойга, Қибрай туманида «Қиличли ота» зиёратгоҳини таъмирлаш учун ажратилган маблағнинг 263 млн сўмини талон-торож қилган шахс эса 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Бош прокуратура Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидаги иккита археология ёдгорлигига зиён етказилгани ҳақида хабар берди. Зарар 1,8 млрн сўмни ташкил этади.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Ўрдатепа» археология ёдгорлиги вайрон қилиниб, унинг ўрнига икки фуқаро уй қургани аниқланди. Аввалроқ худди шу тумандаги «Гаистонтепа» археологик ёдгорлиги бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг